“Реал” шу ёздаёқ Мбаппени ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ёзда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе трансфери учун курашишга тайёр. Бу ҳақда “Footmercato” хабар берди.

Манбага кўра, “Реал Мадрид” ҳозирда фаол равишда марказий ҳужумчи изламоқда ва Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтиришни режалаштирмаётгани ҳақидаги хабардан сўнг клуб яна франциялик футболчи учун курашга қўшилиши мумкин.

“Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес Мбаппега доимий қизиқиш билдириб келган ва уни сотиб олиш бўйича шартнома дастлаб 2024 йилга мўлжалланган эди. Бироқ янги маълумотларга кўра, Мадрид клуби ёзги трансфер ойнасидаёқ Мбаппе трансферини амалга оширишга ҳаракат қилиши мумкин.

Шунингдек, Перес Мбаппе билан бир неча ҳафтадан бери алоқада бўлгани хабар қилинмоқда. “Реал Мадрид” франциялик ҳужумчи атрофида жамоа қуришни режалаштирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг