“Реал” Рим клуби футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

“Реал Мадрид” Римнинг “Лацио” клуби футболчиси Сергей Милинкович-Савич билан шартнома имзолаш ниятида. Бу ҳақда “Todofichajes” нашри хабар берди. 

Маълумотларга кўра, “Қироллик клуби” раҳбарияти жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини мустаҳкамловчи футболчи қидирмоқда. “Қаймоқранглилар” Савични трансфер қилиниши сўроқ остида бўлган Поль Погба ўрнига муқобил вариант сифатида кўрмоқда. Погба эса ҳали ҳам “Манчестер Юнайтед”даги келажаги борасида якуний қарорга келмаган.

“Transfermarkt” портали 26 ёшли сербиялик футболчини 70 миллион еврога баҳолаган. Унинг Италия клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Аргентинанинг “Ривер Плейт” жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олмоқчи экани хақида хабарлар тарқалган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Погба Реал Мадрид Рим Лацио Милинкович-Савич

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг