“Реал”нинг яна бир аъзоси жароҳат олди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клубида тўп сураётган франциялик ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқичи доирасида “Ливерпуль”га қарши ўйинда жароҳат олиб, сафдан чиқди.

22 ёшли ярим ҳимоячи иккинчи бўлим бошида алмаштирилди. Камавинга чап оёғининг орқа қисмидаги ноқулайликни ҳис қилиб, майдонни оқсоқлаб тарк этди. 

Бугун, 28 ноябрь куни Эдуардо тиббий кўрикдан ўтади ва унинг тикланиш муддати аниқланади.

Ҳозирга келиб “Реал”да жароҳатланганлар сони 7 нафарга етди. Камавингадан ташқари Винисиус, Родриго, Чуамени, Эдер Милитао, Дани Карвахаль ва Давид Алаба‌‌ жароҳат олган. 

Қайд  этиш жоиз, ўйин “Энфилд” стадионида бўлиб ўтди ва “қироллик клуби”нинг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Камавинга жорий мавсумда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Эдуардо Камавинга

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг