“Реал”нинг украиналик дарвозабони жамоада қолмоқчи эмас

Спорт 997
image

Мадриднинг “Реал” клуби захира посбони Андрей Лунин келаси трансфер мавсумида бошқа жамоага ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Euro Football” нашри хабар бермоқда. 

Маълум қилиниша, украиналик “кипер” клубдаги жамоадоши Тибо Куртуа сабаб ортиқ захирада қолмоқчи эмас. У кўпроқ ўйин амалиётига эга чиқиш учун бошқа жамоага ўтишини мадридликлар раҳбариятига айтган.

Манбага кўра, 22 ёшли дарвозабонга бир вақтнинг ўзида Европанинг учта клуби қизиқиш билдирмоқда. Андрейни Испаниянинг “Эспаньол” ва “Гранада” клублари, шунингдек, Франциянинг “Лилль” жамоаси ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Аввалроқ, Лунин Дортмунднинг “Боруссия” клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Transfermarkt” портали украиналик дарвозабоннинг нархини 3 миллион еврога баҳолаган. Андрейнинг “қаймоқранглилар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. У 2018 йилда Мадрид клуби сафига ўтган бўлса-да, ҳалигача бирорта расмий ўйинда майдонга тушмаган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 2.9
t
×