“Реал”нинг собиқ аъзоси Ла Лигага қайтиши мумкин
Спорт
−
29 Май 2024 4046 1 дақиқа
Бразилиянинг “Сан-Паулу” клуби ҳужумчиси Хамес Родригес Испания чемпионатига қайтиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, “Сельта” аллақачон колумбиялик футболчи билан боғланиб, музокаралар олиб борган. Тез орада Испания клуби “Сан-Паулу”га расмий таклиф билан чиқади.
Родригес 2014 йилдан 2020 йилгача “Реал” сафида Испания чемпионатида ўйнаган. Шунингдек, Хамес Англия чемпионатига қайтиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда. Унинг хизматларига “Эвертон” қизиқмоқда.
Маълумот учун, 32 ёшли Родригес жорий мавсум “Сан-Паулу” сафида 4 та ўйинда майдонга тушишга улгурди. “Transfermarkt”га кўра, унинг қиймати 4,5 миллион еврони ташкил этади.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь