“Реал”нинг собиқ ҳужумчиси “Пахтакор”га ўтяпти
Спорт
−
04 Декабрь 2019
10183Тоголик ҳужумчи Эммануэль Адебайор Тошкентнинг “Пахтакор” клубига ўтмоқда. Бу ҳақда Туркиянинг “Skorer” портали хабар берди. У Тошкент клубига эркин агент сифатида келиб қўшиляпти.
У 2019 йилнинг ёзидан бери Туркиянинг “Кайсериспор” клуби сафида ўйнаб келаётганди. Қайд этилишича, 2 декабрь кунги “Бешиктош” – “Кайсериспор” (4:1) ўйинидан кейин клуби билан хайрлашишга қарор қилган. Шу куни у жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.
Африкалик ҳужумчи “Пахтакор” сафига ўтиш масаласида Шота Арвеладзе билан оғзаки келишувга эришгани айтилмоқда.
Айни вақтда “Пахтакор” собиқ грузин ҳужумчиси Шота Арвеладзе бошчилигида Ўзбекистон чемпионатида етакчилик қилиб келяпти.
Маълумот учун, Эммануэль Адебайор “Арсенал”, “Манчестер Сити”, “Реал Мадрид”, “Тоттенхэм” сафидаги ўйинлари билан танилган бўлиб, 2017 йил январидан буён Туркия чемпионатида тўп сураётган эди. У уч мавсум “Истанбул” клубида ўйнагач, 2019 йил августида “Кайсериспор” сафига келиб қўшилган ва жамоа билан бир йиллик шартнома имзолаганди.
“Кайсериспор” Туркия Суперлигаси 13-туридан кейин турнир жадвалида бор йўғи битта ғалаба билан сўнгги 18-ўринни эгаллаб турибди.