“Реал” мухлислари Кепани жиддий танқид қилди
Спорт
−
23 Январь
2854Жорий йилнинг 21 январь кунида Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионатининг 21-тури доирасида ўз майдонида “Альмерия“ни мағлуб этди. Учрашув 3:2 ҳисобида якунланди.
Дарвозабон Кепа Арризабалага ўйин давомида бирорта ҳам сейвни амалга ошира олмади, шу боис у “Реал Мадрид” мухлислари томонидан изоҳларда жуда кўп танқидларга учради.
Ижтимоий тармоқларда посбонга қарата “Дарвозага қўйилган қўғирчоқ Кепадан кўра фойдалироқ бўларди”, “Мен Кепадан нафратланаман”, “Кепани танаффусда “Челси”га қайтаринг” ва шунга ўхшаш фикрлар билдирилган.
Кепа 2023 йил августида мавсум охиригача ижара асосида “Челси”дан “Реал”га ўтган. 29 ёшли испаниялик дарвозабоннинг трансфери “қаймоқранглилар”нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуанинг жиддий жароҳати билан боғлиқ эди.
Жорий мавсумда Кепа 18 та ўйинда майдонга тушди, шулардан 7 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, қолганларида эса 18 та гол ўтказиб юборди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь