“Реал” Мбаппени шу ёзда ўз сафига қўшиб олмаслиги маълум бўлди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени шу ёзда сотиб олиш ниятида эмас. Бу ҳақда журналист Хосе Феликс Диаз ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, мадридликлар франциялик футболчининг трансферини рад этмаяпти, “Реал” Мбаппени 2024 йилнинг қишида эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.

Таъкидлаш жоиз, жорий мавсумни 29 та гол билан якунлаган Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. Мавсумнинг сўнгги ўйинида “Клермон”га қарши ўйинда (2:3) дубл қайд этган франциялик ҳужумчи “Лион” етакчиси Александр Ляказеттдан (27) икки тўп фарқи билан ўзиб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг