“Реал” Мбаппега янги талаб қўйди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиш учун футболчидан ёзма кафолат талаб қилмоқда. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.

Манбага кўра, “қироллик клуби” шу йўл билан 2022 йил воқеаларининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда, ўшанда Мбаппе трансфери бўйича фақат оғзаки келишувга эришган, бироқ франциялик футболчи якунда ПСЖ билан шартномасини узайтирган. Ўйинчи оммавий баёнот беришдан олдин “Реал”га ўтиш қарорини ёзма равишда тасдиқлаши керак.

Мбаппенинг парижликлар клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнида якунига этади. “Реал” 25 ёшли ҳужумчини ёзда эркин агент сифатида сотиб олмоқчи. “Transfermarkt” француз футболчисини 180 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Мбаппе 25 та ўйин ўтказиб, 26 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг