“Реал” Мбаппе учун рекорд миқдорда маблағ сарфламоқчи

Спорт 4888
image

ПСЖ клубининг 22 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий ёзги трансфер ойнаси тугагунга қадар бошқа жамоага ўтиши мумкин. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, айни дамда “Реал Мадрид” раҳбарияти фақатгина ушбу трансфер имкониятини кўриб чиқмоқда. Ҳозирда икки омил “қироллик клуби” фойдасига ишлашм мумкин. Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси якунланмоқда ва Лионель Месси билан шартнома имзоланганидан сўнг, Париж клуби иш ҳақи балансини мувозанатга келтириш учун кимнидир сотиши керак.

Харажатларнинг камлиги, Мартин Эдегор ва Мариано Диасни сотиш эҳтимоли “Реал”га Мбаппе учун таҳминан 150 миллион евро таклиф қилишга имкон беради. Агар трансфер бу йил амалга ошса, жамоа тарихидаги энг қиммат келишувга айланади. Мадрид клуби Килианни келажак лойиҳасининг асосий юлдузларидан бири сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг ўтган мавсумида Килиан Мбаппе 31 ўйинда майдонга тушиб, 27 гол урган ва 7 голли узатмани амалга оширган. Франция терма жамоаси билан Европа чемпионатида нимчорак финалга қадар етиб борди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 301
Рейтинг: 3
t
×