“Реал” Мбаппе трансферидан кейин бир қанча футболчиларини сотмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаш учун сарфлаган пулларининг бир қисмини қопламоқчи. Шу мақсадда “қаймоқранглилар” клубнинг бир қанча ёш иқтидор эгаларини сотиш ниятида. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Манбага кўра, “қироллик клуби” 20 ёшли ҳимоячи Марио Мартин, 19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Нико Пас ва ҳужумчи Альваро Родригес билан хайрлашишга тайёр.

Қайд этилишича, “Реал” мазкур футболчиларини қайтариб сотиб олиш опцияси билан пулламоқчи.

Маълумот учун, 3 июнь куни Мбаппе расман “Реал Мадрид” футболчисига айланди. 16 июль куни унинг “қаймоқранглилар” футболчиси сифатида тақдимоти бўлиб ўтди. Франциялик ҳужумчининг маоши йилига 30 миллион еврони ташкил этади. Мбаппенинг шартномасида 1 миллиард евро товон пули ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг