“Реал” Мбаппе билан шартноманинг якуний шартларини келишиб оляпти

Спорт

image

ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини “Реал”да давом эттириши аниқ бўлди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, ҳозирда форвард “Реал” билан 2024 йил 1 июлдан кучга кирадиган бўлажак шартноманинг якуний шартларини келишиб оляпти. Футболчи вингер Винисиус Жуниор ва ярим ҳимоячи Жуд Беллингем билан бир хил маош олади.

Қайд этилишича, футболчининг имиж ҳуқуқлари ўзида қолади. 

Мбаппе 2017 йилдан бери ПСЖда ўйнаб келмоқда. 25 ёшли футболчи парижликлар билан 13 та соврин ютган. Жорий мавсумда форвард барча турнирларда 31 та ўйин ўтказиб, 32 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг француз клуби билан шартномаси шу йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 180 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Реал қачон Мбаппе трансферини расман эълон қилиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made