“Реал” Зидан ўрнига номзодларни кўриб чиқмоқда
Спорт
−
18 Май 2021
8708Испаниянинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан лавозимини тарк этса, жамоага италиялик мутахассис Карло Анчелотти раҳбарлик қилиши мумкин. Бу ҳақда “Daily Mirror” нашри хабар берди.
Клуб раҳбарияти Анчелотти номзодини Зидан мавсум охирида мураббийликдан кетган тақдирда унинг ўрнига қўйиш учун кўриб чиқяпти.
Ҳозирда “Эвертон” жамоасининг бош мураббийи бўлган Анчелотти 2013-2015 йилларда “Реал”да ишлаган. У Мадрид жамоаси билан Чемпионлар Лигаси, Испания кубоги, UEFA Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон кубогини қўлга киритган.
Маълумот учун, Фиорентино Перес клуб бош мураббийи лавозимига бошқа бир италиялик мутахассис Массимилиано Аллегри номзодини ҳам кўриб чиқяпти. Клуб у билан алоқага ҳам чиққан.
Аввалроқ, Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи, франциялик мутахассис Зинедин Зидан ушбу мавсум охирида ўз лавозимидан кетмоқчилиги хабар қилинганди.
Моҳинур Маматова
LiveБарчаси