“Реал Мадрид” ёзда франциялик футболчисидан воз кечмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби мавсум якунида умумий сарф-харажатларни қисқартириш мақсадида баъзи футболчиларни сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Cadena SER" хабар берди.

Манбага кўра, Ферлан Менди ёзда сотилиши керак бўлган энг асосий футболчилардан бири бўлиб турибди. Франциялик ҳимоячи жорий мавсумда жароҳат туфайли 20 та ўйинни ўтказиб юборди. 

“Қироллик клуби” яна бир футболчи Эдуардо Камавингани кўп қиррали футболчи деб ҳисобламоқда, шу боис ҳозирда Эдуардони чап қанот ҳимоячиси сифатида майдонга туширмоқда. Бундан ташқари, Фран Гарсиянинг яқинда жамоага келиб қўшилиши Ферланнинг ўрнини тўлдиришга имкон беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг