“Реал Мадрид” рамзи ўзгариши мумкин

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси ўзининг 125 йиллик юбилейи муносабати билан клуб рамзларига оид ўзгаришларни тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда “Touchline” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, мадридликлар юбилей санаси шарафига махсус эсдалик либосини тайёрламоқда. Ушбу либос келаси мавсумдаги айрим учрашувларда кийилиши режалаштирилган.

Манбада айтилишича, юбилей формасида ретро услубдаги элементлар, жумладан клуб гербининг тарихий талқини қўлланиши мумкин. Шу боис, бу ўзгариш доимий эмас, балки клуб тарихи ва рамзларига ҳурмат сифатида фақат айрим расмий ўйинларда намойиш этилиши кутилмоқда.

Юбилей либосининг расмий тақдимоти жорий мавсум якунида ўтказилиши режалаштирилган. Бироқ, клуб ҳозирча махсус форма дизайни ёки ундан фойдаланиш муддатлари бўйича якуний баёнот бергани йўқ.

Маълумот учун, “қироллик клуби” айни дамда Ла Лига турнир жадвалида 60 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ла Лига юбилей “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг