“Реал Мадрид” “Олимпиакос”ни мағлуб этди

Спорт

image

Кеча, 26 ноябрь куни UEFA Чемпионлар Лигаси 5-тур доирасида “Олимпиакос” ва “Реал Мадрид” ўртасида қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Мадридликлар сафарда 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, юнон жамоасининг ўз майдонидаги кетма-кет 10 та Европа учрашувидаги мағлубиятсиз сериясига барҳам берди.

Учрашув бошида ташаббус “Реал Мадрид” томонида бўлса-да, ҳисобни кутилмаганда мезбонлар очди. 8-дақиқада Чикиньо тезкор ҳужум якунида тўпни дарвозага йўллаб, “Олимпиакос”ни олдинга олиб чиқди. 22-дақиқада эса Винисиус Жуниорнинг аниқ узатмасидан кейин Килиан Мбаппе ҳисобни тенглаштирди. Франциялик юлдуз бунинг ортидан 24 ва 29-дақиқаларда яна иккита гол уриб, илк бўлимни мадридликлар фойдасига якунланишига сабаб бўлди.

Иккинчи бўлим бошида мезбонлар ҳужумга ўтди ва 52-дақиқада Меҳди Тареми бош билан аниқ зарба бериб, ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди. Бироқ 59-дақиқада Мбаппе ўзининг тўртинчи голини уриб, фарқни яна икки тўп фарқига оширди. Шунга қарамай, “Олимпиакос” таслим бўлмади ва 81-дақиқада Аюб Эль-Кааби ҳисобни қисқартирди. Бироқ бу гол мезбонларга очко олиб келмади ва баҳс “Реал Мадрид”нинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, “Реал Мадрид” 5-турдан сўнг 12 очко жамғарган ҳолда гуруҳда 5-поғонага кўтарилди. “Олимпиакос” эса атиги 2 очко билан сўнгги ўринларда қолмоқда. Навбатдаги турда Хаби Алонсо шогирдлари ўз майдонида “Манчестер Cити”ни қабул қилади, грецияликлар эса “Қайрат”га қарши баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар Лигаси “Реал Мадрид” “Олимпиакос”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг