“Реал Мадрид”нинг собиқ футболчиси “Интер Майами” билан шартнома имзолади

Спорт

image

“Реал Мадрид”нинг собиқ чап қанот ҳимоячиси Серхио Регилон эркин агент сифатида “Интер Майами” сафига бориб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Келишув 2027 йил декабргача амал қилади ва яна бир йилга шартнома имзолаш имкониятини ҳам ўз ичига олади.

“Бу жуда катта лойиҳа. Ишларни тўғри йўл билан бажараётган ғолиб клуб ва мени айнан шу нарса жалб қилди. Бу ерга ғалаба қозониш ва рақобатлашишда давом этиш учун келдим. Менинг мақсадим ғалаба қозонишда давом этиш, бой берган совринларимизни қўлга киритиш ва бу ерда ҳамма нарсани ютиб олиш”, дейди Серхио Регилон. 

Ҳимоячи Ла Лигада “Реал Мадрид”, “Атлетико Мадрид” ва “Севиля” жамоаларида ўйнаган ва Испания чемпионатида 56 та ўйинда майдонга тушган. Регилон “Севиля” таркибида 2019-20 йилги мавсумда Европа лигаси кубогини қўлга киритган. Шунингдек, у Премьер-лигада “Тоттенхем”, “Манчестер Юнайтед” ва “Брентфорд” сафида 81 та ўйинда иштирок этган.

Маълумот учун, 29 ёшли испаниялик ҳимоячи ўтган мавсум якунида “Тоттенхэм” сафини тарк этгандан сўнг клубсиз юрган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Интер Майами” жамоаси аргентиналик яримҳимоячи Родриго Де Паулнинг шартномасини “Атлетико Мадрид”дан сотиб олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Реал Мадрид” “Интер Майами” Серхио Регилон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг