“Реал Мадрид” ғалабали ўйинларга қайта олади – Анчелотти

Спорт

image

“Реал Мадрид” клубининг бош мураббийи Карло Анчелотти Карим Бенземани яхши пенальти тепувчи, деб ҳисоблайди. Сабаби Карим ўтган мавсумда 2 та муҳим 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширган. Бу ҳақда Анчелоттининг сўзларига таяниб, “Маrcа” нашри хабар берди.

Шунингдек, италиялик мураббий кутилмаган дуррангдан сўнг, “Реал Мадрид” яна кетма-кет ғалабалар қайд этишига ишонч билдирган.

“Кеча, биз учун бу энг яхши кун эмас эди, лекин биз ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Мен пенальти тепувчини алмаштириш ҳақида ўйладим, лекин Карим Бензема ўтган мавсумда иккита муҳим пенальтини аниқ амалга оширди. У жамоадаги энг яхши пенальти тепувчи ҳисобланади.

Бизда баҳона йўқ. Таркиб жуда яхши. Шунчаки ўйин биз хоҳлагандек ўтмади. Пенальтидан гол урганимизда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Бироқ барибир жамоа яхши ўйнади. Бундай учрашувлар чемпионат вақтида бўлиб туради. Бизнинг жуда яхши сериямиз тугади, аммо энди биз янги ғалабали серияни бошламоқчимиз. “Реал Мадрид” ғалаба қозонмаса, ҳеч қачон хурсанд бўлмайди. Дурранг бизни хафа қилди, аммо яқин орада вазиятни ўзгартирамиз”, деган “Реал” бош мураббийи.

Қайд этиш керакки, кеча, 2 октябрь куни “Реал Мадрид” Испания чемпионатининг 7-тури доирасида “Осасуна” билан 1:1 ҳисобида дурранг ўйнади. Мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема 76-дақиқада пенальтидан унумли фойдалана олмади. Умуман Карим Бензема 2022 йилда 11 метрли нуқтадан 15 марта зарба йўллаган ва 5 тасида гол киритишнинг уддасидан чиқмаган.

Маълумот учун, Испания чемпионатининг орта қолган 7 та туридан сўнг 19 очко жамғарган “Барселона” пешқадамлик қилмоқда. Худди шунча очкога эга “Реал Мадрид” эса 2-ўринга жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Карим Бензема Карло Анчелотти “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made