“Реал” либосида ўзингизни суперқаҳрамондек ҳис қиласиз – Беллингем
Спорт
−
02 Ноябрь 2023
1881“Реал Мадрид” клубининг жорий мавсумдаги тўпурари бўлиб турган англиялик футболчи Жуд Беллингем “L’Equipe” нашрига “қироллик клуби” билан боғлиқ бир неча саволларга жавоб берди.
Жумладан, Жуд “қаймоқранглилар” сафида Модрич, Кроос ва Куртуа билан биринчи учрашувдан қандай таассурот олганини айтган.
“Аввал бироз асабийлашдим. Юлдуз футболчилар мени ҳеч қачон ҳайратда қолдирмаган. Лекин бу ерга келиб, улар қандай ютуқларга эришганини кўриб, ажабланмасдан бошқа илож йўқ. “Реал” футболнинг чўққиси ҳисобланади”, дейди Жуд.
Шунингдек, Беллингем биринчи марта оқ футболка кийиб, “Сантьяго Бернабеу” майдонига тушиб келгани боғлиқ хотираларни ҳам бўлишди.
“Таърифлаб бўлмайди. Орзум амалга ошди. “Реал” либосини кийсангиз, ўзингизни суперқаҳрамондек ҳис қиласиз. Бу шараф. Уни ҳар ҳафта кийиш учун яхши даражага эга бўлиш керак”, дейди ярим ҳимоячи.
Маълумот учун, англиялик футболчи жорий мавсум Мадрид клуби сафида умумий 13 та ўйинда майдонга тушиб, худди шунча гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь