“Реал” Кварацхелия учун 150 млн евро таклиф қилиши мумкин

Спорт

image

“Реал Мадрид” ПСЖ ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия учун 150 миллион евро таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди. 

“Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес аввалроқ исмини ошкор қилмаган футболчининг трансфери учун 150 миллион евро миқдорида таклиф билан чиқишини маълум қилган эди.

Манба маълумотларига кўра, Мадридликлар аллақачон грузиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш устида иш бошлаган. Хабар қилинишича, томонлар ўртасида дастлабки музокаралар бўлиб ўтган. “Реал Мадрид” раҳбарияти 25 ёшли вингернинг Мадридга кўчиб ўтишга тайёр эканига ишонмоқда.

Шу билан бирга, ПСЖ ўзининг энг муҳим ўйинчиларидан бирини қўйиб юборишни истамаяпти. Франция клуби молиявий жиҳатдан ҳам ҳеч қандай муаммоларга дуч келмаётгани таъкидланмоқда.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Хвича Кварацхелия барча мусобақаларда 48 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 140 миллион еврога баҳоланмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг