“Реал” Каземирони “Юнайтед”га қанчага сотишга тайёрлиги маълум бўлди

Спорт 2492
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби  ярим ҳимоячиси Карлос Каземиро фаолиятини Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоасида давом этириши мумикин. Бу ҳақда “El Confidencial” нашри ёзмоқда.

Манбанинг қайд этишича, Касемиро Мадридда қадрланади, бироқ “Манчестер Юнайтед” 70 миллион евро таклиф қилса, клуб музокаралар столига ўтиришга тайёр.

Таъкидлаш керакки, “Реал Мадрид” раҳбарияти келаси йил февралда 31 ёшга тўладиган бразилиялик ҳимоячининг ёшини, шунингдек, ёзда клуб “Монако”нинг ёш ҳимоячиси Аурелиен Тчуаменини учун 80+20 миллион евро сарфлаганини ҳисобга олади. Юқоридаги икки сабаб туфайли “лос бланкос” Каземирони трансфер бозорига олиб чиқиши мумкин.

“Қизил иблислар” 31 ёшли футболчининг трансферини стратегик жиҳатдан муҳим деб ҳисоблайди. “Юнайтед” испан клубида йилига 7 миллион евро маош оладиган Каземиронинг иш ҳақини икки баробар оширишга тайёр.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” Каземирони 2013 йилда Бразилиянинг “Сан Пауло” клубидан 4,5 миллион евро эвазига сотиб олган. У “Реал” билан биргаликда Европа Чемпионлар лигасида 5 марта зафар қучган. Шунингдек, 30 ёшли футболчи “лос бланкос” сафида 3 марта Испания чемпионати ғолиблигини қўлга киритган. “Тransfermarkt” портали бразилиялик иқтидор эгасини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 32
Рейтинг: 3.1
t
×