“Реал” Карвахальга ўринбосар топди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби “Севилья”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Хуанлу Санчесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда As хабар берди.

Манбага кўра, мадридликлар қанот ҳимоячиси ҳақида ижобий хабарларни 2015 йилда, у 12 ёшида “Севилья” академиясига қўшилганидан бери эшитиб келмоқда. “Реал Мадрид”га футболчининг кўп қирралилиги ёқади: у фаолиятини бошида марказий ярим ҳимояда ўйнаган, ўтган мавсумда ижара асосида ўйнаган “Мирандес”да у қанот ҳужумчиси сифатида ҳаракат қилган. Бу мавсумда у ҳам асосий таркибда қанот ҳимоячиси сифатида ўйнади. “Реал” Хуанлунинг терма жамоалардаги ривожланишини ҳам кузатиб бормоқда – у Испания U-16, U-17, U-18, U-19 ва U-21 термаларида ўйнаган.

“Реал” ёзда Хуанлуни ўз сафига қўшиб олмоқчи, шунда у клубда ривожланиши мумкин. Мадридликлар унинг келажакда Дани Карвахальнинг ўринбосари бўла олишига ишонмоқда. Футболчининг “Севилья” билан шартномасида товон пули 20 миллион евро қилиб белгиланган. “Қаймоқранглилар” бунча пул тўламоқчи эмас, “Севилья” ҳам мазкур суммадан кам пул олиш ниятида эмас, шунинг учун музокаралар осон кечмайди.

“Қироллик клуби” раҳбарияти Хуанлу учун 20 миллион евро сарфлаш оқилона қарорлигига ишонмаяпти, чунки клуб Алфонсо Девис ва ҳужум учун Килиан Мбаппе ёки Эрлинг Холанд трансфери учун ҳам каттагина пул сарфлаши мумкин.

Девиснинг шартномаси бир йилдан кейин тугашини инобатга олган “Реал” унинг учун максимал 40-50 миллион евро талаб қилинишига ишонмоқда.

Жорий мавсумда 20 ёшли Хуанлу барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе Карвахаль Хуанлу Санчес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг