“Реал” Карвахалга икки нафар ўринбосар топди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Даниэль Карвахаль 2024/2025 йилги мавсум охирида “қироллик клуби”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, клуб ҳалигача ҳимоячи билан келаси йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтиргани йўқ, шунинг учун Карвахаль билан келишувга эришилмаса, эҳтимолий вариантлар кўриб чиқилади.

Қайд этилишича, раҳбарият марокашлик футболчи, ПСЖ аъзоси Ашраф Ҳакимини Мадридга қайтариш борасида алоқага эга. “Қаймоқранглилар” қисқа рўйхатидаги иккинчи вариант “Челси” ҳимоячиси Рис Жеймс ҳисобланади.

Маълумот учун, Карвахаль “Реал Мадрид” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2012/2013 йилги мавсумда испаниялик футболчи Леверкузеннинг “Байер” клубида ижара асосида ўйнаган, ҳозирда Даниэль “Реал”нинг асосий жамоасида ўйнамоқда. Ўтган мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Карвахаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made