“Реал”га қарши ўйинда “Ман Сити” дарвозасини ким қўриқлайди?

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган ”Реал Мадрид”га қарши баҳсда дарвозада ким туриши ҳақида журналистлар саволига жавоб берди.

“Мен бу ҳақда ўйлашим керак, чунки Эдерсон жароҳатдан қайтди ва ўзини яхши ҳис қилмоқда, аммо Штефан ҳам ажойиб посбон, жуда яхши ўйин намойиш қилмоқда”, дейди испаниялик мутахасис.

Қайд этиш жоиз, “шаҳарликлар” асосий посбони Эдерсон Мораес шу йилнинг 10 март куни “Ливерпуль”га қарши баҳсда Дарвин Нуньес билан тўқнашувда жароҳат олиб майдонни эрта тарк этганди. Шундан сўнг Ортега 4 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” ва “Реал Мадрид” жамоалари ўртасидаги баҳс шу йилнинг 10 апрельга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Хосеп Гвардиола Европа Чемпионлар лигаси Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made