“Реал” “Бавария” аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ва Канада терма жамоаси футболчиси Альфонсо Дэвис “Реал”га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.

Манбага кўра, испан клуби футболчининг трансфери бўйича музокараларда олдинга силжиган. Трансфер 2024 йилда амалга ошиши кутилмоқда. 

Футболчи ва немис клуби ўртасидаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар олти ойга тўхтатилган. “Реал Мадрид” Дэвис орқали чап қанот ҳимоясидаги барча муаммоларни бартараф этмоқчи. “Қироллик клуби” канадалик футболчи жорий клуби шартномани узайтирмаслигини билгач, тез фурсатларда у билан музокараларни бошлади.

23 ёшли Альфонсо Дэвиснинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар тузилган. “Transfermarkt” интернет портали Канада терма жамоаси ҳимоячисининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Бавария Альфонсо Дэвис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made