“Реал” “Бавария” аъзоси трансфери бўйича катта қадам ташлади
Спорт
−
26 Февраль
2773Мадриднинг “Реал” клуби “Бавария” ҳимоячиси Алфонсо Дейвис билан оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирда воқеалар ривожи учун иккита вариант бор: Дейвис шу ёзда ё “Реал”га ўтади, ёки “Бавария” билан шартномаси тугаши билан бир йилдан сўнг мадридликлар футболчисига айланади. Айрим инглиз клублари ва “Барселона” қизиқиш билдираётган футболчининг ўзи ҳам “Реал Мадрид”га ўтишни истамоқда.
Жорий мавсумда Алфонсо барча турнирларда 27 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
“Tranfsermarkt” порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 70 миллион еврони ташкил этади. Дейвис “Бавария”дан аввал Канаданинг “Ванкувер Уайткэпс” клубида ўйнаган.