“Реал” АПЛ клуби футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

“Реал” Англиянинг “Борнмут” ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Дин Хёйсенни қўлга киритиш учун курашда фаворит ҳисобланади. Бу ҳақда футбол журналисти Николо Скира Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, футболчининг трансферига Англиянинг “Челси” ва “Ливерпуль” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Хёйсеннинг “Борнмут” билан шартномасида 60 миллион евролик сотиб олиш варианти мавжуд ва “Ювентус” трансфер суммасининг 10 фоизини олади.

Жорий мавсумда Хёйсен барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 42 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал” “Ливерпуль” футболчиси Трент Александр-Арнольдни қачон ўз футболчиси сифатида таништириши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Дин Хёйсен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг