“Реал” Анчелотти ўрнига икки номзодни кўриб чиқмоқда

Спорт

image

Италиялик мутахассис Карло Анчелоттининг “Реал”даги келажаги номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Мавсум якунида Анчелотти “Реал”ни тарк этиб, Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин.

Қайд этилишича, Мадрид клуби Бразилия терма жамоаси ва Анчелотти ўртасидаги мавжуд келишувлар ҳақидаги маълумотларга қарамай, мураббий билан шартномани узайтиришга тайёр.

Бироқ, айни дамда Анчелоттининг “Реал” билан шартномасини узайтириш борасида расмий музокаралар олиб борилмаяпти. Музокаралар 1 январдан бошланиши мумкин.

Агар Анчелотти “Реал”ни тарк этишга қарор қилса, клубда унинг ўрнини босиш учун иккита вариант бор –“Байер” бош мураббийи Хаби Алонсо ва “Брайтон” устози Роберто Де Зерби.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг