“Реал” абонементлар сотуви бўйича пешқадам бўлди
Спорт
−
12 Сентябрь
1054Мадриднинг “Реал” ва “Атлетико” жамоалари абонементлар сотуви бўйича испан клублари орасида етакчи бўлди. Бу ҳақда “Diario Sport” хабар берди.
Манбага кўра, амалдаги чемпионлар 60 707 та абонемент сотган бўлса, “матрасчилар” 60 285 та абонементни пуллаган.
Бу борада 3-ўринда “Бетис” (50 741), кейинги ўринларда “Атлетик” (43 649), “Севилья” (39 500) ва “Реал Сосьедад” (38 000) клублари бормоқда. “Барселона” 22 600 та абонемент билан 15-ўринни эгаллаб турибди.
Қайд этиш жоиз, ҳозирда “кўк-анорранглилар” реконструкция қилинган “Камп Ноу”да эмас, балки Олимпия стадионида ўйнамоқда – арена 49 минг томошабинга мўлжалланган.