“Реал” аъзоси клублардаги фаолияти давомида илк бор майдондан четлатилди
Спорт
−
31 Октябрь 2022 5138 1 дақиқа
Испанияда Ла лиганинг 12-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Чемпионатнинг амалдаги ғолиби "Реал" ўз майдонида "Жирона" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўйин охирида "қаймоқранглилар" ярим ҳимоячиси Тони Кроос майдондан четлатилди.
"Opta" нашри хабарига кўра, немис футболчиси клублардаги фаолияти давомида биринчи марта қизил карточка олди. Кроос ўзи тўп сурган клубларда 426 та ўйин ўтказган. Футболчи "Реал"дан ташқари Германиянинг "Байер" ва "Бавария" клубларида ҳам тўп сурган.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лигада ортда қолган 12 турдан сўнг "Реал" 32 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Мадрид клубидан бир очко кам жамғарган "Барселона" эса 2-ўринни банд этган.
Шахзод Шукуров
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь