“Реал” аъзоси Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингага Англиянинг “Манчестер Сити” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Fichajes” хабар берди.

Манбага кўра, 22 ёшли франциялик ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Камавингага 4 та йирик клуб қизиқиш билдирмоқда.

Қисқа рўйхатда ПСЖ, “Манчестер Юнайтед” ва “Бавария” ҳам мавжуд. 2024/2025 йилги мавсумда Эдуардо Камавинга 19 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва жамоадошларига 2 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали экспертлари франциялик футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда. Камавинганинг “қироллик клуби” амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Сити Эдуардо Камавинга

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг