“Реал” 27 ёшли футболчиси билан янги шартнома имзоламоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячи Марко Асенсио билан ҳамкорликни давом эттириш юзасидан музокараларни давом эттирмоқда. Клуб ва футболчи тез орада келишувга эришиши кутилмоқда. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

“Реал Мадрид” мутасаддилари Асенсио узоқ йиллар “қироллик клуби” сафида қолишига ишонмоқда. Вазиятга мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам таъсир кўрсатди, у бир неча бор клуб раҳбариятига Маркони жамоада қолишини истаб мурожаат қилган.

Айни вақтда ярим ҳимоячи билан янги келишув муддати ва маоши борасида музокаралар олиб борилмоқда. Янги шартнома 2027 ёки 2028 йилгача имзоланиши кутилмоқда.

Асенсиога АПЛнинг бир неча клублари, шунингдек, Италиянинг “Милан” ва “Ювентус” қизиқиш билдирган. Шунга қарамай, футболчи “Реал”да қолишни истамоқда.

Ярим ҳимоячининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. 27 ёшли футболчи жорий мавсум Мадрид клуби сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та ассист муаллифига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марко Асенсио “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made