“Реал” 15 карра ЕЧЛ ғолибига айланди
Спорт
−
02 Июнь
67152 июнга ўтар кечаси Англия пойтахти Лондон шаҳридаги “Уэмбли” стадионида футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг (ЕЧЛ) финал баҳси бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи ўйинда Мадриднинг “Реал” клуби Дортмунднинг "Боруссия"си билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда голларни 74-дақиқада Дани Карвахаль ва 83-дақиқада Винисиус Жуниор киритди.
Шундай қилиб, мадридликлар ўз тарихида 15-маротаба ЕЧЛ бош совринига эга чиқди. Бу борада “Реал” энг яқин таъқибчиси Италиянинг “Милан” клубини 8 та совринга ортда қолдирмоқда. “Қизил-қоралар” ҳисобида 7 та ЕЧЛ соврини бор.
Шунингдек, “Реал” аъзолари Дани Карвахаль, Тони Кроос, Начо Фернандес ва Лука Модрич 6 марта ЕЧЛда ғолиб бўлиб, бу борада яққол рекордчига айланди.