“Реал” ҳимоясида йўқотиш юз берди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен ўнг болдиридан олган жароҳати сабаб 5-7 кун давомида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Клуб футболчининг жароҳати юзасидан расмий баёнотда тикланиш муддати ҳақида маълумот бермаган. Бироқ журналист Мельчор Руиснинг маълум қилишича, ҳимоячи бугун, 21 февраль куни Ла Лиганинг 25-тури доирасидан ўрин олган “Осасуна”га қарши учрашувда иштирок эта олмайди ва Чемпионлар лигасининг “Бенфика”га қарши плей-офф жавоб учрашувини ҳам ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Дин Хёйсен жорий мавсумда барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt “маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврога баҳоланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жароҳат “Реал Мадрид” Дин Хёйсен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг