“Реал” ҳимоячиси йилнинг энг яхши футболчиси сифатида Мессини танлаганига изоҳ берди

Спорт

image

Жорий йилнинг 28 февраль куни Парижда FIFA “The Best” маросимини ўтказди. Овоз бериш натижаларига кўра, ПСЖ аъзоси Лионель Месси ўтган йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Овоз бериш якунлари эълон қилингач, Австрия терма жамоаси сардори ва “Реал” аъзоси Давид Алаба Лионель Мессига овоз бергани маълум бўлди.

Алаба овоз беришда жамоадоши Карим Бенземани 2-ўринга қўйди. Натижалар эълон қилингач, Давид Алаба ижтимоий тармоқларда танқидга учради.

Алабанинг Instagram'даги сўнгги пости остида “Реал Мадрид“ мухлислари уни клубни тарк этишга чақирувчи 20 мингдан ортиқ изоҳларни ёзиб қолдирган. Бундан ташқари, Алабанинг шаъни ва ирқига нисбатан ҳурматсизлик қилинган.

Мазкур ҳолатдан сўнг, Алаба ўз танловини изоҳлашга мажбур бўлди.

“Танловимни изоҳлайман. “The Best” мукофоти бўйича фақат мен эмас, балки бутун жамоа сифатида овоз берилди. Терма жамоамизда ҳар ким ўз фикрини айтиши мумкин. Мен Бенземанинг ўйинига қанчалик қойил қолишимни ҳамма билади, мен учун у дунёнинг энг яхши ҳужумчиси эканлигини кўп марта айтганман. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ”, дейди Алаба.

Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” раҳбарлари FIFA талқинига кўра йил рамзий жамоасига Винисиус Жуниорнинг киритилмаганидан норози. Клуб мутасаддилари FIFA'дан, “Реал” аъзоларига ҳеч қандай мукофот берилмагани учун хафа бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алаба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг