Алаба ўз клубини банкротликдан сақлаб қолмоқчи
Спорт
−
24 ноябр 2021 6909 1 дақиқа
Австрия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Давид Алаба ўзи фаолият бошлаган клубни банкротликдан сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, 29 ёшли футболчи Австриянинг “Вена” клубини сақлаб қолиш учун инвестиция фонди билан музокаралар олиб бормоқда.
Жамоанинг умумий қарзлари йиғиндиси 12,5 миллион еврога тенг. Агар кейинги ҳафтага қадар қарзлар тўланмаса, бу клубнинг банкрот бўлишига олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Алаба “Реал Мадрид” клубига кўчиб ўтган ва тўрт йиллик шартнома имзолаган эди. Футболчининг йиллик маоши 11 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Алаба 2007-2008 йилги мавсумда “Вена” жамоасида ўтказган ва шундан сўнг, “Бавария” билан шартноа имзолаган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август