Разамбек Жамалов ҳам Олимпиада олтин медалини қўлга киритди
Спорт
−
10 Август
7617Париж шаҳрида давом этаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг эркин кураш баҳслари финалида асли доғистонлик, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Разамбек Жамалов -74 кг вазн тоифасида япониялик Даичи Такатанига қарши курашди. Жамалов Япония вакилини мағлуб қилди ва Олимпиада чемпионига айланди.
Жамалов ярим финалда Тожикистон вакили Виктор Рассадинни 8:2 ҳисобида енгиб, финалга йўл олганди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги медаллари сони 10 тага етди - 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза.
LiveБарчаси