Разамбек Жамалов ҳам Олимпиада олтин медалини қўлга киритди

Sport

−

image

Париж шаҳрида давом этаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг эркин кураш баҳслари финалида асли доғистонлик, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Разамбек Жамалов -74 кг вазн тоифасида япониялик Даичи Такатанига қарши курашди. Жамалов Япония вакилини мағлуб қилди ва Олимпиада чемпионига айланди.

Жамалов ярим финалда Тожикистон вакили Виктор Рассадинни 8:2 ҳисобида енгиб, финалга йўл олганди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги медаллари сони 10 тага етди - 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends