Равшан Эрматов янги лавозимга сайланди

Жамият 43085
image
-

Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари сайлов йиғилиши ўтказилди. Кун тартибидаги асосий масала Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президентлигига янги номзод сайлаш бўлди.

Қайд этилишича, Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президентлигига Равшан Сайфуддинович Эрматов номзоди илгари сурилган. Кенгаш аъзолари томонидан унинг номзоди бир овоздан маъқулланган.

Йиғилишда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, спорт турлари бўйича федерация ва ассоциация ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов шу кунга қадар бир вақтнинг ўзида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаб келаётган эди. У 9 апрель куни Президент қарори билан лавозимидан озод этилди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1820
Рейтинг: 3
t
×