Эрматов ва унинг “командаси”га яна бир масъулиятли вазифа топширилди

Спорт

image

Ўзбекистонлик мутахассислар ОФК қўмиталари аъзолигига тайинланди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Яъни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи-вице президенти лавозимида ишлаётган Равшан Эрматов Осиё футбол конфедерацияси ҳакамлар қўмитасига бундан ташқари, Аваз Максумов ОФК футболни ривожлантириш қўмитасига, Олим Арифов ОФК мусобақалар ўтказиш қўмитасига, Шавкат Имомов ОФК техник қўмитасига аъзо сифатида тайинланди.

“Ўтган ҳафтада Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида бўлиб, ОФК мутасаддилари билан учрашув ўтказди ва ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро ишонч ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш хусусида келишиб олинган эди.

Осиё футбол конфедерацияси томонидан амалга ошириладиган турли дастурларда Ўзбекистон вакилларининг ҳам мунтазам иштирок этиб бориши миллий футболимиз равнақига хизмат қилишини инобатга олиб, қитъа футбол конфедерацияси билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган қадамлар ташланмоқда.

Куни кеча ОФКнинг доимий тартибда фаолият кўрсатувчи қўмиталарига янги аъзолар тайинланди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, қитъамиз футбол конфедерациясининг қўмиталари аъзолигига бир қатор ўзбекистонлик мутахассислар ҳам тайинлов олишди. 

Энди ҳамюртларимиз мазкур қўмиталарда 2019-2023 йиллар мобайнида фаолият олиб боради. Мутахассислар келажакда қитъа футболи ривожига ўз хиссасини қўшиш учун бор билим ва маҳоратларини ишга соладилар. Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Осиё футбол конфедерацияси томонидан билдирилаётган юксак ишончни қадрлайди ва миннатдорчилик билдиради”, дейилади ЎФА тарқатган хабарда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Равшан Эрматов футболни ривожлантириш қўмитаси

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг