Ravon Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бешлигига кирди
Технология
−
31 Январь 2020
59602019 йил охирида қозоғистонликлар 68,9 минг дона янги енгил автомобиллар сотиб олди. Бу 2018 йил кўрсаткичларидан 27 фоизга кўпдир. Бу ҳақда бугун, 31 январ куни Автостат таҳлил агентлиги ўз сайтида маълум қилинди.
Хабарга кўра ўтган йили Япониянинг Toyota компанияси Қозоғистон бозорида энг кўп автомобиль сотган брендга айланди. Ҳисобот даврида қозоғистонликлар ушбу маркадаги 15 010 та автомашинани сотиб олишди.
Иккинчи ўринда Кореянинг Hyundai бренди. Ушбу компаниянинг автомобиль савдоси ўтган йилга нисбатан 76 фоизга ўсди ва 14 980 донани ташкил этди.
Ушбу рейтингнинг учинчи поғонасида Россиянинг Лада автомобиль бренди турибди. 2019 йилда қозоғистонлик дилерлар ушбу маркадаги 14,670 та автомобилни сотдилар, бу ўтган йилга нисбатан 17% га кўпдир.
Тўртинчи ўринни KIA бренди 4 010 дона кўрсатгич билан банд қилди.
Ва ниҳоят бешинчи ўринни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ravon бренди эгаллади. Ravon қўшни мамлакатда 3530 дона автомобиль сотган.
2019 йил охирида қозоғистонликлар 68,9 минг дона янги енгил автомобиллар сотиб олди. Бу 2018 йил кўрсаткичларидан 27 фоизга кўпдир. Бу ҳақда бугун, 31 январ куни Автостат таҳлил агентлиги ўз сайтида маълум қилинди.
Хабарга кўра ўтган йили Япониянинг Toyota компанияси Қозоғистон бозорида энг кўп автомобиль сотган брендга айланди. Ҳисобот даврида қозоғистонликлар ушбу маркадаги 15 010 та автомашинани сотиб олишди.
Иккинчи ўринда Кореянинг Hyundai бренди. Ушбу компаниянинг автомобиль савдоси ўтган йилга нисбатан 76 фоизга ўсди ва 14 980 донани ташкил этди.
Ушбу рейтингнинг учинчи поғонасида Россиянинг Лада автомобиль бренди турибди. 2019 йилда қозоғистонлик дилерлар ушбу маркадаги 14,670 та автомобилни сотдилар, бу ўтган йилга нисбатан 17% га кўпдир.
Тўртинчи ўринни KIA бренди 4 010 дона кўрсатгич билан банд қилди.
Ва ниҳоят бешинчи ўринни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ravon бренди эгаллади. Ravon қўшни мамлакатда 3530 дона автомобиль сотган.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси