“Рататуй” мультфильми муаллифларидан бири 25 йилга қамалди
Олам
−
02 Ноябрь
9028Disney ва Pixar фильмлари устида ишлаган, хусусан, “Рататуй” мультфильми аниматори, рассом Больхем Бушиба педофилия, зўрлаш ва одам савдосида айбланиб, 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Le Figaro” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, аниматор болаларга нисбатан шаҳвоний ва жисмоний зўравонликнинг мингдан ортиқ ҳаракатларини жонли эфирга узатиш учун буюртма беришда айбланган. Жиноятлар 2012 йилдан 2021 йилгача, Бушиба Франция ва АҚШ ғарбида яшаган пайтда содир бўлган.
Зўравонликлар Филиппинда содир бўлган. Бушиба қизларни зўрлаш ёки қийноққа солиш учун уларнинг камбағал оналари, қариндошлари ёки қўшниларига пул тўлаган. Эркак бу трансляцияларни даркнет орқали ташкил қилиб, ўз қурилмаларида томоша қилган. Қурбонларнинг ёши уч ёшдан 15 ёшгача бўлган.
Европа Иттифоқи полицияси Европол 2021 йилда болаларни жинсий эксплуатация қилиш учун тўлов схемасини ташкил қилган Филиппин фуқаросини фош қилган пайтда Бушибани пайқаб қолган ва ҳибсга олган.
Прокурорларнинг ҳисоб-китобларига кўра, тўққиз йил давомида Бушиба минглаб жинсий зўравонлик ҳаракатларини томоша қилиш учун 50 000 доллардан кўпроқ пул сарфлаган.
Маълумот учун, Больхем Бушиба 59 ёшда бўлиб, икки нафар ўғли бор. У “Рататуй”, “Юқорига” ва “Ажабтовур оила” каби мультфильмларни яратишда иштирок этган. Аниматор 2014 йилда илк бор саккиз ёшли қизга жинсий зўравонлик қилишда айбдор деб топилган, аммо у атиги икки йиллик синов муддатига ҳукм қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мусиқа продюсери ва рэпер Шон Комбсга “йирик жиноий корхона” ташкил этиш, одам савдоси ва бошқа бир қатор жиноятларда айблов қўйилганди. Жорий йил 2 октябрь куни 120 киши рэпер устидан судга даъво аризаси беришни режалаштираётгани маълум бўлган. Улар жинсий зўравонлик ва эксплуатация қилинганини даъво қилмоқда ва даъвогарларнинг 25 нафари ўша пайтда вояга этмаган бўлган. P.Diddi эса ўз айбини рад этиб келмоқда.
LiveБарчаси