Расул Кушербоев коронавирусга қарши эмланди. У қайси вакцинани танлади?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда депутат ўзининг Telegram’даги саҳифасида ёзмоқда.

“Бугун эрталабдан тўғри Янгийўл шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникага бориб, эл қатори коронавирусга қарши Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олдим”, деб ёзади у.

Кушербоевнинг ёзишича, коронавирусга қарши эмланганидан сўнг унда “ҳаммаси жойида”.

Ўзбекистон бўйича таниқли шахсларнинг коронавирусга қарши вакцина қабул қилиш ҳолати сўнгги пайтларда кўпаймоқда.  

Хусусан, жорий йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида коронавирусга қарши вакцина билан эмланганди

Шунингдек, 2 июль куни Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди.

Қолаверса, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам вакцина билан эмланди. Ўзбекистондаги нисбатан таниқли амалдорнинг қайси вакцина билан эмлангани Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан очиқланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг