Расмий Тошкент Афғонистондаги портлашни қоралади

Олам

image

Расмий Тошкент Афғонистоннинг Саманган провинцияси Айбак шаҳрида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган. 

“30 ноябрь куни Афғонистоннинг Саманган провинцияси Айбак шаҳрида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаймиз. “Жиҳодия” мадрасасида амалга оширилган қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонларнинг, асосан ёш талабаларнинг қурбон бўлишига олиб келди”, дейилади баёнот аввалида. 

Алоҳида қайд этилишича, бундай зўравонлик ҳаракатлари кескинликнинг кучайишига сабаб бўлиб, Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга, шунингдек, миллий келишувга эришишга тўсқинлик қилади. 

“Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз,  жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз”, дейилади ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг Саманган вилоятидаги мадрасада кучли портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлган ва 23 киши жароҳатланган. Жабрланганлар Саманган вилоятидаги шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made