Афғонистондаги мактабда кучли портлаш юз берди (видео)

Олам

image

Кеча, 29 ноябрь куни Афғонистоннинг Самагон вилоятидаги диний мактабда кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Hasht-e Subh Daily”  нашри хабар берди.

Манбага кўра, портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлган ва 23 киши жароҳатланган. Жабрланганлар Самагон вилоятидаги шифохонага ётқизилган.

Самагон вилояти касалхона манбаларига кўра, ушбу портлаш қурбонларининг аксарияти мактаб ўқувчиларидир.

Манбаларга кўра, Толибон воқеа жойини тўсиб қўйган ва ҳеч кимга суратга олишга рухсат бермаган.

Жамоат манбаларининг айтишича, воқеа жойидан жасадларни олиб чиқиш жараёни давом этмоқда.

Портлашнинг сабаблари ҳозирча номаълум, ҳеч бир гуруҳ ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Хабарда айтилишича, Афғонистон шаҳарларида терактлар кўпайгани одамларни хавотирга солмоқдa.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг