Расмий Москва Баку ва Ереванни босиқликка чақирди
Олам
−
13 Февраль
4282Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийлари ўртасидаги икки давлат чегарасида рўй берган тўқнашувни “хавотирли” деб атади ва икки томонни ҳам босиқликка чақирди. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди.
“Бу биз учун ҳам жуда хавотирли хабар. Кремль ҳар икки томонни ҳам босиқликка чақиради. Биз вазиятни диққат билан кузатиб борамиз”, деган Песков.
Унинг қўшимча қилишича, "тўқнашувлар музокаралар жараёнини яхшилашга ёки Баку ва Ереван ўртасида тинчлик шартномаси имзоланишини қийинлаштиради. Шу билан бирга, Россия икки давлат ўртасида тинчлик шартномасини имзолаш учун музокаралар жараёни давом этишидан умидвор".
Сўнгги маълумотларга кўра, Арманистон томони чегарада кескинликни юзага келтиришда Озарбайжонни айбламоқда. Шунингдек, айни пайтгача тўрт арман аскари ҳалок бўлгани қўшимча қилинган. Баку Арманистон Қуролли кучларининг 12 февраль куни Озарбайжон чегарасидаги ҳужумига жавобан воқеани “қасос олиш операцияси” деб атаган. Аввалроқ, Ереван тергов олиб боришга ва айбдорларни жазолашга ваъда берганди.
Улканбаева Райхона