Расман. ЕЧЛ ва ЕЛ финал ўйинлари қолдирилди

Спорт

image

Коронавирус пандемияси сабаб жорий йилнинг май ойида ўтказилиши керак бўлган Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Лигаси финал босқичи учрашувлари номаълум муддатга қолдирилд. Бу ҳақда UEFA расмий сайтида хабар қилинди. 

Маълумот ўрнида, COVID-19 вируси сабаб барча ички чемпионатлар, Европа Чемпионлар лигаси, Европа Лигаси учрашувлари қолдирилди. Евро-2020 мусобақаси 2021 йилга кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 383 008 нафарни ташкил этяпти. 16 585 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 102 524 нафардан зиёд инсонлар коронавирусдан буткул соғайиб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол ЕЧЛ ЕЛ Коронавирус

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг