Расман: Туркия президенти сайлови учун 4 номзод курашга кирди
Олам
−
29 Март 2023
10450Туркияда жорий йилнинг 14 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловига номзодларнинг муваққат рўйхати Расмий газетада эълон қилинди.
Қайд этилишича, сайловда овоз берувчилар томонидан президентликка номзод кўрсатишни хоҳловчилар учун имзо тўплаш жараёни якунланди. Олий сайлов комиссияси талабига кўра, президентликка номзодлар 100 минг имзо тўплаши керак. Комиссия 11 номзод томонидан тўпланган имзолар сони билан боғлиқ сўнгги рақамларни очиқлади. Натижаларга кўра, 11 кишидан 4 нафари 100 минглик довондан ўта олган.
Хўш, президентликка номзодлар кимлар?
Камол Қиличдорўғли
“Жумҳурият халқ”, “Саодат”, “Даъво”, “Демократ”, “Келажак” ва “Яхшилик” партияларидан иборат Миллат Иттифоқидан президентликка номзод Камол Қиличдорўғли, мустаҳкамланган парламент тизимига ўтишни ваъда қилган ва Миллат иттифоқи соябони остида бирлашган.
Муҳаррам Инже
“Ватан” партияси раҳбари Муҳаррам Инже, имзолаш жараёни бошланганининг 4-кунида 100 минг имзо тўплади ва 14 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари учун белгиланган чегарадан ўтди.
Ражаб Тойиб Эрдўған
Мамлакатнинг амалдаги Президент Ражаб Тойиб Эрдўған, ўзи раҳбарлик қилиб келаётган “Адолат ва тараққиёт” партияси, “Миллатчилик ҳаракати” партияси, “Буюк бирлик” партияси ва “Қайта фаровонлик” партиясидан ташкил топган Халқ иттифоқидан президентликка номзод бўлди.
Синан Оған
Синан Оған “Аждодлар” Альянсидан президентликка номзод. Иттифоқ “Ғалаба”, “Адолат”, “Тўғри”, “Туркия иттифоқи” ва “Менинг юртим” партиясидан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги уч мухолифат партияси вакиллари Олий сайлов комиссиясига Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанни бўлажак президентлик сайловларида номзодлар рўйхатидан чиқариб ташлаш талаби билан ариза топширди.
LiveБарчаси