Расман: Туркия мактабларида Марказий Осиёни Туркистон деб аташга ўтилди
Олам
−
11:30 943 2 дақиқа
Туркия таълим муассасаларида эндиликда Марказий Осиё Туркистон деб аталади. Бу ҳақда кеча, 13 май куни Истанбулдаги тақдирлаш маросимида сўз очган.
Вазирнинг маълум қилишича, “Туркия асри маърифат модели” деб номланган янги таълим дастури доирасида мактаб дарсликларидан ҳукумат ташқаридан тиқиштирилган деб ҳисобланган бир қатор тушунчалар олиб ташланган. “Салиб юришлари” эндиликда “Салиб босқинлари”, “географик кашфиётлар” – “мустамлакачиликнинг бошланиши”, “Марказий Осиё” эса “Туркистон” деб аталади.
Текин “Эгей денгизи” тушунчаси ҳам тарихан тўғри эмаслигини қўшимча қилган.
“Лозанна шартномаси имзоланган пайтда ҳеч қандай Эгей денгизи мавжуд бўлмаган. Унинг тўғри номи – Ороллар денгизи. Эгей денгизи – Иккинчи жаҳон урушидан кейин, қисман Грециянинг хоҳиши билан муомалага киритилган тушунчадир”, деган вазир.
Унинг сўзларига кўра, бундай атамалар фуқароларнинг миллий ўзлигини англашига бевосита таъсир қилади.
“Буларнинг барчаси арзимас майда нарсалардек кўриниши мумкин, аммо улар миллат сифатидаги онгимизга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади”, деган у.
Текин сўзининг якунида миллий ўзликни сусайтирмасликка даъват этган.
“Империалистик давлатлар бизни синчковлик билан кузатиб турибди. Миллий руҳимиз доимо огоҳ бўлиши керак”, дея баёнот берган турк расмийси.
Live
Барчаси