Тиббиёт ОТМларида анъанавий шаклда ўқиш бошланади

Жамият

image

Бугун, 2 октябрдан бошлаб тиббий олий таълим муассасаларининг бакалавриатдаги битирувчи курслари ҳамда магистратура ва клиник ординатура (резидентура) талабалари учун анъанавий шаклда ўқишлар бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорида белгиланган.

Коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси шундай қарорга келган. Бу ҳақда "Hudud24" хабар берди.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус вазирлигининг коронавирус пандеияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юворилигини инобатга олиб,тиббий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишининг битирувчи курслари ҳамда магистратура ва клиник ординатура (резидентура) талабалари учун жорий йилнинг 1 октябридан ўқув жараёнларини анъанавий шаклда бошлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин”, дейилади Махсус комиссия қарорида.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача мамлакатда коронавирус пандемияси сабаб ОТМлар фаолияти масофавий шаклда олиб борилаётганди. Мактаб ва боғчалар эса босқичма-босқич очила бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ тиббиёт

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг